Одам папирос (сигарет) чекканда тамаки тутини билан нафас олади, ўпкага кислород ўрнига СО2 (карбонот ангидрид) гази кириб қонга ўтади, организмдаги моддалар алмашинувини бузади, бундай ҳолат ўз навбатида организмнинг кислород танқислигига сабаб бўлади. Тамаки таркибидаги амияк намлик иштирокида ҳужайраларида ишқор нашатир спиртига айланади ва ўпканинг шиллиқ қаватини таъсирлаб, чекувчида бронхид касаллигини келтириб чиқаради. Бунинг оқибатида ўпканинг турли юқумли касалликларга чидамлилиги камаяди.

Олимларнинг маълумотига кўра, сил касаллигига дучор бўлганларнинг 90 фоизи чекувчилардир. Тамаки таркибидаги консерген моддалар чекувчиларда саратон (рак) касаллигини келтириб чиқаради. Никотин кучли заҳар. Чекувчи бир кунда одамни ўлдирадиган миқдордаги никотинни ютади. Лекин бу никотин оз-оз миқдорда организмга киради, нерв сис­темасини заҳарлайди ва парасимпатик нерв системаларига таъсир этади.

Қонда никотин моддасини қўпайиши туфайли беморда инфаркт касаллиги юзаланади. Чекиш туфайли одамнинг хотираси сусаяди. Сурункали чекиш орқа мия функцияларига салбий таъсир этади. Бу жинсий ожизликка сабаб бўлади.

Никотин ошқозон шираси ажралиши ва унинг кислотасини издан чиқаради, чекиш жараёнида ошқозон томирлари тораяди. Ошқозоннинг шиллиқ қавати ялиғланади. Ўсмирлар катталардан беркитиб чекканда сигарет тутини билан кўпроқ зарарли моддалар ўпкага ўтади. Охир оқибат силга чалиниши мумкин.

Малика ДЕҲҚОНОВА,

вилоят наркология диспансери ҳамшираси.