Унда филиалнинг, шаҳар ва туманлар даволаш-профилактика муассасаларининг акушер-гинекологлари ҳамда анестезиолог-реаниматологлари қатнашдилар. Машғулот илмий-амалий семинар тарзида олиб борилди.
Тадбирни вилоят бош акушер-гинекологи О.Қосимова очди. Сўнгра РИА ва ГИАТМ гинекология бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди А.Шамиров, анестезиологи, тиббиёт фанлари номзоди А. Илҳомовларнинг акушер-гинеколог операцияларида янги технологияларни қўллаш, фертиль ёшидаги аёлларни даволашда, диагностика соҳасидаги янгилик ва тажрибаларни амалиётга жорий этишга оид маърузалари тингланди.
Шунингдек, РИА ва ГИАТМнинг ўсмир қизлар гинекологи Д. Қурбонова ўсмир қизларнинг жинсий ривожланишидаги бузилишларни текшириш алгоритми тўғрисида сўзлади.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташлашди. Соҳанинг билимдон, юқори малакали мутахассислари муаммоли масалаларга тўғри ечим топиш учун қандай янги технологиялардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида қимматли фикр-мулоҳазалар билдиришди.
С. ТОЖИБОЕВ.