Томирига томчи уколгача уланди. Орадан ярим соат ўтар-ўтмас бемор қўзини очиб, ёнида ташвишланиб турган оқ халатли шифокорларни кўрди. Уларга миннатдорчилик маъносида аста бошини қимирлатиб жилмайди. Бўлим мудири кардиолог-врач Илҳомжон Камолов муолажалар тезда самара берганидан анча хотиржам тортди.

- Биз Чортоқдан келганмиз,-дейди мамнуният билан Олимжон Самиевнинг ёнида қараб турган умр йўлдоши Эътиборхон Топилдиева.- Оиламиз соҳибининг оғир ахволдан фориғ этишган саломатлик посбонларига минг-мингдан раҳмат!- Жамолиддин Исмоилов, Мўйдинбой Тожиаҳмедов каби врачлар, Гулёра Тўхтасинова, Мунира Парпибоева, Жамила Эргашева, Малика Ҳожибоева сингари ҳамшираларнинг хизматидан ҳамма хурсанд бўлмоқда.

Дарҳақиқат, шундай. Чустлик бемор Шавкатжон Йўлдошев, Абдусаттор Иномовлар ҳам уларга миннатдорчилик изҳорлашди.

- "Кексаларни эъзозлаш йили"нинг масъулияти янада юксак,-дейди бўлим мудири Исҳоқжон Камолов. - Мақсадимиз, барчага юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш. Ана шунинг учун даволанаётганлар тезда соғайишиб, оилаларига қайтишмоқда.

Маъмур МУСУЛМОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.