Республикамизда аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳамшираларнинг билим даражаси ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш мақсадида ҳар йили ўрта тиббиёт ходимлари кўрик-танлови ўтказиб келиняпти.
Наманган шаҳридаги 2-тиббиёт коллежида вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг вакиллари иштирокида "Ҳамшира - 2019"нинг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда 13 нафар ҳамшира омадини синаб кўрди.
Улар ҳамшира ташрифи, тиббиёт соҳасига доир амалий кўникма ва назарий билимлари синовида маҳорат ва қобилиятларини, ижтимоий-сиёсий соҳага оид тезкор саволларга жавоблар чоғида эса билимдонликларини намоён этишди.
Саралаш босқичининг якунига кўра 1-ўрин 2-вилоят сил касалликлари шифохонаси ҳамшираси Севара Маҳаматовага насиб этди.
"Ҳамшира - 2019"нинг саралаш босқичида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ўринбосари Лайло Аҳмедова иштирок этди.
Манзура ЭРГАШЕВА.