Наврўз байрами арафасида Тўрақўрғон шаҳридаги "Азиз медикал центр" нинг тақдимот маросими ўтказилди. Унинг раҳбари Тоҳиржон Бозоров асли муаллим, 7-умумтаълим мактабида ёшларга таълим-тарбия беради. Аммо, замон ҳар қандай кишидан ишбилармон бўлишни талаб этмоқдаки, бундан Тоҳиржон ҳам четда қолмади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан йўлга қўйилган "Ёшлар - келажагимиз" давлат дастуридан фойдаланиб, ўзининг бизнес лойиҳасини ҳавола этди. Шундан сўнг унга ишонч билдирилиб, имтиёзли кредит ажратилди. Бунга ўзининг маблағини қўшиб, қурилиш ишларини амалга оширди. Қисқа фурсатда муҳташам муассаса биноси қад ростлади.
Тақдимотда сўз олган туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминов Президентимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган тадбиркорликни ривожлантириш борасида янги тиббиётчилар жамоасига катта муваффақиятлар тилашди.