Тўрақўрғон иқтисодиёт коллежида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бўлими ҳамда прокуратура билан ўзаро ҳамкорликда "Аҳоли ўртасида тушкун кайфиятлар ҳамда суициднинг олдини олиш" мавзуида анжуман ўтказилди. Унда туман ҳудудидаги маҳаллаларнинг фаоллари, мактабларнинг психологлари, тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Анжуманда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У. Ботиров, туман ички ишлари бўлими бошлиғи У. Нишонов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ю. Абдупаттаев, туман бош имом-хатиби М. Худойбердиев, психиатр-врач М. Ҳамдамова, вилоят асаб-руҳий касалликлар диспансери олий тоифали врач-психиатри Ў. Шариповлар болалар ва ўсмирлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳодисаларининг келиб чиқиши сабаблари, балоғатга етмаган йигит-қизларни никоҳдан ўтказишнинг салбий оқибатлари, оилавий муносабатларни мувофиқлаштириш, суицид ҳолатларининг эмоционал-руҳий илдизлари каби долзарб мавзуларда фикр алмашдилар. Соҳага оид бажарилиши зарур вазифалар белгилаб олинди.
М. АКМАЛОВ.