Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика тиббий - ижтимоий экс­пертиза Инспекцияси вилоят соғ­лиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят бош тиббий меҳнат эксперт комиссияси мажлислар залида ўқув-услубий семинар ташкиллади.

Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров очди ва олиб борди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилшод Ҳошимов "Даволаш-профилактика муассасаларида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик экспертизаси", вилоят бош ТМЭК раиси ўринбосари Абдували Қамбаров "Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш", вилоят бош ТМЭК врач-эксперти Икромжон Набижонов "16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидалари" ҳақида маъруза қилдилар.

Шунингдек, вилоят бош ТМЭК эксперт-нев­рологи Тоҳиржон Қодиров "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2015 йил 7 январдаги 1-буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2010 йил 22 декабр­даги ТМЭКга йўлланмани (088Ғҳ-шакли) расмийлаштирилиши бўйича Йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида", вилоят соғ­лиқни сақлаш бошқармаси ижтимоий бўлими бошлиғи Нурмуҳаммад Турғунов "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори" тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

- Семинар ғоятда долзарб мавзуларни қамраб олганлиги билан муҳим аҳамиятга эга бўлди, - дейди вилоят бош ТМЭК раиси Улуғбек Усмонов. - Ўйлайманки, ҳар бир врач-экспертларимиз иш фаолиятларига доир энг зарур услубий маълумотлар олишди.

Семинарда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза Инспекцияси бошлиғи ўринбосари Неъматулла Миржалилов қатнашди ва нутқ сўзлади.

Манзура ЭРГАШЕВА.