Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ташаббуси билан вилоят театри жамоаси бу гал Наманган шаҳридаги кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз ва ногирон шахсларга хизмат кўрсатди.
Театр хонандаларининг дилрабо қўшиқлари улар кўнглини шодлик туйғуларига тўлдирди. Сўнгра, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Матмуса" номли асари асосида тайёрланган спектаклни мароқ билан томоша қилишди.
- Бугунги тадбирдан жуда-жуда мамнун бўлдим, ташкилотчилардан миннатдорман, - дейди 65 ёшли Фаридахон Нўъмонова.
- Театрга Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 400 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни таклиф этганмиз, - деди ВССБ мутахассиси Нурмуҳаммад Турғунов. -Тадбирларимиз давомли, ҳар ойда режали равишда ўтказилиб борилади.
Манзура ЭРГАШЕВА.