Анжуманни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси Н. Давлатов очди ва олиб борди. Вилоят ДСЭНМ ДПМ назорати бўлими бошлиғи А. Тожибоев "Касалхона ички инфекциясини профилактикаси, янги санитария қоидалари ва меъёрлари" ҳақида, ВССБ кадрлар бўйича бош мутахассиси М. Эргашбоев, "Хусусий шифохоналарда фаолият юритаётган тиббий кадрлар малакасини ошириш", ВССБ бош ҳисобчиси Ш. Қўчқоров "Хусусий секторлар фаолиятида бухгалтерия ҳисоботлари юритилишида қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш", ВССБ ҳуқуқшуноси У. Мирзабоев "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонуний асослари" мавзуларида маъруза қилдилар.

Шунингдек, вилоят солиқ бош­қармаси бош мутахассиси О. Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, тадбиркорлик субъект­ларига берилаётган солиқ имтиёзлари тўғрисида изоҳ берди.