Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби таҳлил қилиниб, келгусидаги аниқ режалар белгилаб берилди. Мақсад битта, халқимизни тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш. Бу эса ҳар бир давлат идоралари вакилларига, айниқса, халқ вакили бўлган депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди.
Чунончи, Мурожаатномада Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар ойда ҳисобот бериб бориши, бу жараённи ОАВ орқали кенг ёритиб борилиши баён қилинган. Бу, ўз навбатида, фуқароларни Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлардан хабардорлигини таъминлаш имконини яратади.
Таъкидлаш керак, бугун депутат ва сенаторлар жойларда аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотга киришиб, уларнинг муаммо ва таклифларини аниқлаш, уларга ечим топиш борасида тизимли ишларни ташкил этмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида партиямиз вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ барча вилоятларда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурига киритилган ҳудудлардаги жами 11 та туман бўйича 970 та хонадонга кириб борди. Аҳоли вакилларидан мингдан ортиқ турли йўналишларда ечимини кутаётган масалалар аниқланди, муаммолар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан жами 78 сўров чиқарилди. Сўровлар бўйича мутассадди ташкилотларнинг асослантирувчи жавоблари олиниб, бевосита мазкур ташкилотлар ҳамкорлигида масалалар ижобий ҳал этилди.
Мурожаатномада таъкидланганидек, ўтган йилда амалга оширилган бу каби амалий ишлар 2019 йилда ҳам самарали давом этади. Зеро, халқимиз турмуш тарзи ва яшаш шароити бундан ҳам яхшиланиб, ҳаётдан рози бўлиб яшасин.
Солижон МЎМИНОВ,
O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси, сенатор.