Машғулотни ВССБ бошлиғи С. Мўминов кириш сўзи билан очди. Бошқарма Маънавият ва маърифат Кенгаши котиби А. Ғозиев "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 451-сонли қарори ижросини таъминлашда бош врачларнинг вазифалари", бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари М. Жамилова "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги давлат Дастури тўғрисида"ги ПҚ-2221-сонли қарорининг ижроси ҳақида", Наманган шаҳар 3-оила поликлиникаси бош врачи Ш. Ҳайдаров "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги "Қишлоқ врачлик пунктларини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 50-сонли қарори ижроси хусусида" маърузалар қилдилар.

Ўқувнинг иккинчи куни янада сермазмун ва қимматли йўл-йўриқ ва тавсияларга бой кечди. Даволаш профилактика муассасаларида дори воситалари эҳтиёжини аниқлаш, сотиб олиш, рўйхатга киритиш, сақлаш ва ҳисобини юритишга оид меъёрий ҳужжатларни, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва ихтисослаштиришнинг амалиёт жараёнини даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этишни, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги "Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттес­тациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартибини ССВ назорат инспекциясининг вилоят бў­йича бош назоратчиси Б. Валиев, ВССБ бош мутахассислари У. Умаров, Р. Мансурова ҳамда М. Эргашбоевлар тушунтирдилар.

Тиббий ҳисоб ҳужжат шакл­ларини юритиш, пуллик сервис хизмати кўрсатиш, молия­лаштириш ва смета харажатлари тартиби тўғрисида РС ва ТСИНФ директори вазифасини вақтинча бажарувчи З. Шоқаламов, ВССБ хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш бўйича бўлими бошлиғи Ҳ. Асқаров, бошқарма бош ҳисобчиси Ш. Қўчқоровлар сўзга чиқдилар.

Якуний қисмда бош врачларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Келгусидаги вазифалар аниқ белгилаб олинди.

С. ТОЖИБОЕВ.