Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида вилоят маданият бўлимига қарашли махсус кўзи ожизлар жамияти томонидан "Кўкси қалқон Ватан учун" мав­зуида тадбир ташкилланди.

Унга вилоятдаги кўзи ожиз ногиронлар, жамият ходимлари, шаҳар кўзи ожизлар бўлими ходимлари, Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмдан сержантлар Кенгаши раиси Ш. Зулҳайдаров, сержантлар Ж. Бозоров, М. Раҳматов ва Д. Қодировлар таклиф этилдилар.

Тадбирни кўзи ожизлар кутубхонаси мудири А. Жўраев очди ва олиб борди. У йиғилганларни 14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни" билан табриклади ва сўзни ҳарбий қисм сержантлар Кенгаши раиси Ш. Зулҳайдаровга берди. Меҳмон Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлаш учун сидқидилдан хизмат қилишлари учун бор кучларини, билим, маҳоратларини сарф­лаётганликлари ҳақида тўлқинланиб гапирди.

Шундан сўнг меҳрга муҳтож кўзи ожизларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари тарқатилди.

Наманган шаҳар санъат коллежи мақом йўналиши талабалари ижросидаги куй-қўшиқлари барчани рақсга чорлади. Кутубхона ходими Р. Ғаффорова ўқиган шеърлари билан йиғилганларнинг дилларига қувонч бағишлади.

Тадбир барчани кўнглида бой таассуротлар қолдирди.

Салтанат ЭШМУРОДОВА,

Наманган шаҳар маданият бўлимининг махсус кўзи ожизлар маркази

бош мутахассиси.