Уни Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, вилоят координатори Исроил Юсупов ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Зафаржон Худойбердиевлар кириш сўзи билан очишди.
Давра суҳбати чоғида дастлаб, вилоят "Она ва бола скринингги" маркази врач-генетиги Шоира Давронова "Скрининг текшируви оналар саломатлигини асраш ва соғлом болалар туғилишида қандай роль ўйнамоқда?" мавзуидаги маъруза билан чиқди. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги "Баркамол авлод" болалар маркази директори Бахтиёр Салоҳиддинов "Соғлом авлод - иқтидор, истеъдод, порлоқ келажак" мавзуида фикр юритиб, ўзининг қимматли таклифларини ўртага ташлади.
Тренинг: тажриба-малака-маҳорат қисмида эса "Шифокор ва ҳаёт" газетасининг тажрибалари ўрганилди. Муҳаррир ўринбосари Содиқ Сайҳун она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарғиботи бўйича олиб борилаётган ибратли ишларни ҳамкасбларига сўзлаб берди. Шунингдек, журналист Элёр Абдувоҳидов ҳам ўзи ишлаётган "Болалар дунёси" газетасида бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашди.
Давра суҳбати якунида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Равшанбек Мирзаолимов ва "Наманган" нашриёти директори Анваржон Икромовлар қатнашиб, таҳририят ижодий жамоалари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида нутқ сўзлашди.
С. ТОЖИБОЕВ.