Анжуманни ВССБ Маънавият ва маърифат Кенгаши котиби, "Шифокор ва ҳаёт" газетаси муҳаррири Абдулла Ғозиев қисқача кириш сўзи билан очди. Сўнгра шоир ва публицист Содиқ Сайҳун Навоий ва Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида мароқли ҳикоя қилди. Айниқса, икки улуғ аждодимизнинг умрбоқий асарларидан ёд ўқиб, уларни шарҳлаб, мазмун-моҳиятини таъсирчан таҳлил этди.
Йиғилганлар тадбирдан бой таассуротлар олишди. Соҳа мутасаддиларига маънавий-маърифий ишларни ташкиллаш бўйича йўл-йўриқлар ҳам берилди.
Маънавият ва маърифат ойлиги