Истиқлол йилларида тиббиёт соҳаси ҳам ҳар жиҳатдан жадал ривожланяпти. Соғлиқни сақлаш ходимларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш кўлами эса муттасил ортмоқда. Бинобарин, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланиб келинаётган Тиббиёт ходимлари кунида бу саъй-ҳаракатлар янада яққолроқ намоён бўлаётир.

Ўтган шанба ва якшанба кунлари туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш-профилактика муассасаларида тантанали маросимлар ўтказилганди. 11 ноябрь куни оқшомда Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуасида ташкил этилган вилоят даражасидаги байрам тадбирига соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатаётган тиббиёт ходимлари, хизмат фахрийлари, ёш мутахассислар, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилдилар.

Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров вилоятимиз тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаб, эзгу тилакларини билдирди. Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ этиб борилмоқда. Кейинги икки йилда Президентимизнинг соҳага оид 50 та фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинди. Ўтган йилга нисбатан солиштирганда 2018 йилда соҳани ривожлантириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар кўлами 40 фоизга ортди.

Таъкидлаш жоиз, хусусий тиббиёт муассасалари тармоғини янада кенгайтириш борасида салмоқли ютуқларга эришилмоқда. Буни рақамлар мисолида айтадиган бўлсак, вилоятда жорий йилда режадаги 14 та ўрнига 39 та хусусий тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда бир гуруҳ соҳа ил­ғорлари ва фидойиларига вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиқ" ва байрам совғалари топширилди. Шунингдек, узоқ йиллар тиббиёт тизимида самарали меҳнат қилган саломатлик пос­бонлари "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Фахрий ёрлиқ"лари билан тақдирландилар. Жумладан, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Раҳмонжон Абдуллаевга "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони топширилди. Худди шундай мукофот "Йилнинг энг яхши шифокори" кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари - Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими мудири Дилмурод Исмоилов ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази невропатологи Гулнора Қирғизбоевага ҳам берилди. Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари Муҳаммад­юсуф Раҳмонов, вилоят асаб руҳий касалликлар шифохонаси психиатри Ўткиржон Шарипов, вилоят эндокринология диспансери эндокринологи Матлубахон Қодирова ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Зафар Ҳоловлар ҳам мазкур кўрик-танловда 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаб, диплом ва эсдалик сов­ғалари билан тақдирланишди.

Тадбир давомида ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра, вилоят перинатал маркази неонатологи Зулфия Хўжамбердиева "Йилнинг энг яхши неонатологи", вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази терапевти Зокиржон Арслонов "Йилнинг энг яхши терапевти", Поп тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳи Давронхон Эшонхонов "Йилнинг энг яхши жарроҳи", Наманган шаҳар туғруқ комплекси акушер-гинекологи Замира Қаюмова "Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи", вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош врачи Яҳёжон Айтуғдиев "Йилнинг энг яхши соғлиқни сақлаш ташкилотчиси", РШТЁИМ Наманган филиали кардиология бўлими мудири Маликжон Ортиқов "Йилнинг энг яхши кардиологи", вилоят ДСЭНМ коммунал гигиена бўлими мудири Давлатали Қосимов "Йилнинг энг яхши санитария врачи", РШТЁИМ Наманган филиали қон қуйиш бўлими мудири Ҳамидулло Тўхтамирзаев "Йилнинг энг яхши қон хизмати врачи", Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси лаборанти Абдураҳмон Каримов "Йилнинг энг яхши лаборатор-диагностика врачи", Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси инфекционисти Рустамжон Эргашев "Йилнинг энг яхши инфекционис­ти", вилоят онкология диспансери онко-педиатри Зарифжон Мирзараҳимов "Йилнинг энг яхши онкологи", Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам врачи Феруза Рўзимова "Йилнинг энг яхши тез ёрдам врачи", вилоят онкология диспансери анестезиолог-реаниматологи Бахтиёр Саматов "Йилнинг энг яхши анес­тезиолог-реаниматологи", Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси УТТ врачи Носиржон Каримов "Йилнинг энг яхши инструментал диагностика врачи", Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси "Баҳористон" ҚВП УАШи Мўйдинжон Мажидов "Йилнинг энг яхши умумий амалиёт шифокори", Норин тумани тиббиёт бирлашмаси оториноларингологи Шавкат Алихонов "Йилнинг энг яхши оториноларингологи", Чуст тумани силга қарши кураш диспансери фтизиатри Ботирхон Ибрагимов "Йилнинг энг яхши фтизиатри", РШТЁИМ Наманган филиали урологи Эркин Парпиев "Йилнинг энг яхши урологи", вилоят кардиология маркази рентгенологи Абдулҳамид Муродов "Йилнинг энг яхши нурли диагностика врачи", вилоят стоматология поликлиникаси стоматологи Санобар Тошпўлатова "Йилнинг энг яхши стоматологи", Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси офтальмологи Баҳром Исоқов "Йилнинг энг яхши офтальмологи", вилоят эндокринология диспансери бош шифокори Муҳаммаджон Ваққосов "Муносиб шогирдлар тайёрлаганлиги учун" ва Янгиқўр­ғон тумани тиббиёт бирлашмаси патронаж-ҳамшираси Кифоятхон Камолиддинова "Йилнинг энг яхши патронажи" номинациялари соҳиби бўлдилар.

Шарафлаш маросимида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, таниқли шоир Зиёвиддин Мансуров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминовлар тадбир иштирокчиларига байрам қутловларини изҳорлашди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Баҳром Назаров, Бекзод Баҳромов, эстрада хонандалари Асилбек Негматов, Умид Бобораҳимов, Маликжон Ғофуровларнинг дилрабо қўшиқлари тантана иштирокчиларига байрамона кайфият бағишлади.

Суратларда: байрам тадбиридан лавҳалар.