Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарорининг бажарилиши ҳақидаги масала кўриб чиқилди. Бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Матлуба Жамилованинг маърузасида бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўламини янада кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Ҳайъат йиғилишида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ўртасида 2013-2015 йиллар учун тузилган икки томонлама Тармоқ келишувининг ўтган йилда бажарилиши якуни ҳамда бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.