Икки кунлик семинар машғулотларига даволаш-профилактика муассасалари бош ҳамширалари таклиф этилди. Кенг қамровли дастурга мувофиқ бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарма бош мутахассислари маърузалар билан чиқдилар. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тизимда маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти самарадорлигини ошириш, даволаш-профилактика муассасаларида санитар-эпидемиологик тартибига риоя этиш, тиббиёт коллежлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тиббий ҳужжатларни юритиш тартиблари каби мавзулар шулар жумласидандир.

Ҳамширалар ўқуви энди шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари кесимида давом эттирилади.

Тадбирда бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов ўрта тиббиёт ходимлари олдида турган ғоят муҳим вазифаларни белгилаб берди.