Яқинда Уйчи туманида жойлашган "Қизил Равот" сув узатиш иншоотида "Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг техник мустаҳкамлиги, қўриқланиши, объектлар ҳавфсизлигини таъминлаш, узлуксиз ва бир маромда ишлашини ташкил этиш" мавзусида кўргазмали ўқув-семинари ўтказилди.
Унда вилоят ҳокимлиги, вилоят фавқулодда вазиятлар, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда тегишли идора ва ташкилотларнинг малакали мутахассислари иштирок этишди.
Семинар икки босқичда ташкилланди. Назарий қисмида вилоят ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари мутахассислари кун тартибидаги масала юзасидан тегишли тушунчалар беришди.
Семинарнинг иккинчи босқичида жароҳатларни "иммитация"си ташкил этилди. Объектда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун "Хундай" ва "Дамас" русумидаги тез тиббий ёрдам автомобиллари экипажи ажратилди. Экипажлар дори-дармонлар, махсус асбоб-анжомлар билан тўлиқ таъминланди. Семинарда куч-воситаларнинг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этилиш учун кўриладиган тайёргарлик ишларига аҳамият берилди.
Орифжон ЖЎРАБОЕВ,
ВССБ ТХФМ бош мутахассиси.