Чустдаги маданият ва истироҳат боғида ҳам "Саломатликни тарғибот қилиш кунлари" доирасидаги тадбирлар ғоят кўтаринки руҳда ўтказилди. Унда аҳолининг кенг қатламлари қамраб олинди.

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот инс­титути Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ташкилланган саломатлик бурчакларида тиббий маданиятни ошириш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. 11 хил турдаги видеороликлар катта экранли проектор ва телевизорларда намойиш қилинди. Шунингдек, соғ­лом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, одам савдоси, гиёҳвандликка қарши кураш, жисмоний фаоллик ҳамда шахсий гигиена бў­йича 17 хил турдаги 6000 дан зиёд буклетлар тарқатилди, керакли тавсиялар берилди.