Тадбирда шифохона бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Бекзоджон Раҳимов, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзолари Раҳимжон Ирисов ва Рустамали Мамадалиевлар сўзга чиқдилар. Улар буюк алломалар қолдирган бой тарихий-адабий мерос тўғрисида йиғилганларга қимматли маълумотлар беришди.
- Биз ҳар бир тадбиримизни ижодкорлар ва маънавият тарғиботчилари иштирокида ташкиллаймиз, - дейди бош шифокорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мавлуда Турсунова. - Шунинг учун тиббиётчиларимиз фаол қатнашиб, унутилмас таассуротлар олишади.
* * *
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида буюк бобокалонимиз, шоҳ ва шоир З. М. Бобур таваллуд айёми муносабати билан маънавий-маърифий анжуман ташкилланди.
Тадбирни шифохонанинг бош врач ўринбосари Оқилжон Ўринбоев очди ва олиб борди.
Айниқса, А. Навоий номли вилоят мусиқали драма ва комедия театри актёри Баҳодир Жўраев томонидан ижро этилган Бобур монологи мароқ билан тингланди.
Ўз мухбирларимиз.