Наманган шаҳридаги "Уч фаввора" хиёбонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан "Ҳаёт нафаси" лойиҳаси намойиш қилинди.
"Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши томонидан ҳомийлар кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда миллий гвардия курсантларининг чиқишлари ва санъаткорларнинг концерт дастури йиғилганларга хуш кайфият бағишлади. Шунингдек, болажонларга музқаймоқ ва ширинликлар, футболкалар улашилди.
Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ОИВ ва онкологик касалликларга чалинган болаларни маънавий қўллаб-қувватлаш, уларга байрамона кайфият улашишдан иборатдир.