Мамлакатимизда инвестиция, муҳитини янада яхшилаш тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузулмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилингани муносабати билан вилоят адлия бош­қармасини кичик мажлислар залида матбуот анжумани ташкилланди.

Анжуманни вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Абдураҳим Мусошайхов бошқарди. У Фармонда кўрсатилган масалалар, қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича слайд орқали қатнашчиларга зарур тушунчалар берди.

Матбуот анжумани савол-жавобларга бой ўтиб, оммавий ахборот воситаси ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоб олишди.

Р. АЛИҚУЛОВА.