Пойтахтдан ташриф буюрган Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази акушер-гинекологи Ҳилола Жамолиддинова раҳбарлигидаги гуруҳ бир ҳафта давомида фаол иш олиб борди. Марказ акушер-гинекологи Нурлан Аҳмедов, Тошкент Педиатрия тиббиёт институти педиатри Роҳатой Аташинова, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани 19-оила поликлиникаси акушер-гинекологи Дилбар Тўраевалар 9 та ҚВПда аҳоли соғлигини текшириб керакли маслаҳатлар бердилар.
Меҳмонларга РИА ва ГИАТМ вилоят филиали, Учқўрғон ТТБ УТТ мутахассислари Гавҳарой Жўраева, Қосимжон Саматов, Носиржон Каримовлар флюграфия, УТТ аппаратлари билан яқиндан ёрдам кўрсатдилар.
М. РУСТАМОВ.