Маълумки, даволаш-профилактика муассасалари шифокорларининг касбий салоҳиятини ошириш, тиббиётдаги янгиликларни, назарий билим ва илғор тажрибаларини тадбиқ этишда ташкилланаётган "Маҳорат дарслари" ижобий самара бермоқда.
Вилоят асаб-руҳий касалликлари шифохонасида ўтказилган тадбирда Тошкент тиббиёт академияси психатрия кафедраси профессори Шаҳноза Магзумова дастлаб муассаса шифокор, мутахассисларини соҳадаги янгиланиш жараёнлари билан таништирди.
Шундан сўнг, ақли пастлик, эпелипсия касалликларини аниқлаш ва даволаш ҳақида слайдлар воситасида маъруза ўқиди. Машғулот ниҳоясида тингловчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига тегишли жавоблар олдилар. Малакали мутахассис шу куни бир гуруҳ беморларни ҳам қабул қилиб, уларни соғломлаштириш юзасидан маслаҳатлар берди.