Мутахассислар шу куннинг долзарб мавзуси бўлган ўткир респиратор касалликларининг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш, мавсумий кийиниш, мева-сабзавотлар ва улардан тайёрлаш мумкин бўлган дармондорилар, шарбатларнинг инсон саломатлигига фойдали жиҳатларини мисоллар билан далиллаб, кўрсатдилар.
- Янги кўрсатувнинг ташкилотчиларига раҳмат. Бизнинг вилоят телерадиокомпанияси ходимлари билан ҳамкорлигимиз давом этаверади, - деди РСваТСИ вилоят филиали директори вазифасини бажарувчи Зокиржон Шоқаламов.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ток-шоунинг иккинчи кўрсатуви, камқонлик касаллиги ва "Аҳоли ўртасида микронутриентлар етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳаётга тадбиқ этишга бағишланди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, РС ва ТСИ, РИА ва ГИАТМ вилоят филиаллари, "Она ва бола скрининги" маркази, чортоқлик бир гуруҳ шифокор-мутахассислар, Наманган-2 тиббиёт коллежининг ўқувчилари иштирок этишди.
Ўйлаймизки, бундай эл саломатлигини сақлашга самарали нафи тегадиган дастурларни тайёрлаш борасидаги ҳамкорлик "Кексаларни эъзозлаш йили" давомида янада мустаҳкамланаверади.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.
Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят
филиалининг ОАВ бўлими адабий муҳаррири.