Республикамизда автомашиналар сони кўпайиб бормоқда. Бу эса нафақат уларнинг бошқараётган ҳайдовчилардан, балки йўловчилардан ҳам доимо ҳушёрликни тақазо этади.
Темирйўл транспорти эса янада хавфли ва хатарли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Сабаби, тез ҳаракатланаётган поездлар хоҳ юк ташувчи, хоҳ йўловчи тури бўлсин уни илкис-илкис тормоз босиб тўхтатилади. "Қўқон-Наманган-Андижон" шаҳарлараро қатнаётган поездлар аҳолининг яшаш ҳудудларидан ўтишини ҳисобга олиб, маҳалла, мактаб, ўқув юртларида тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, афсуски темирйўлларда юриш, унинг атрофида чорва ҳайвонларини боқиш, белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш ҳоллари учрамоқда. Бундай ҳолатлар Наманган туманининг Юқори Ровустон, Чортоқ тумани ҳудудларида бир неча марта кузатилган.
Яқинда Наманган шаҳридаги "Соҳил" МФЙда яшовчи 1987 йилда туғилган Содиқ Боқиев темирйўлда ўтиргани учун ҳаракатланаётган поезднинг тўхташига сабабчи бўлди. Тепловоз машинистининг ҳушёрлиги туфайли кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинди. Қонунбузарнинг шахси аниқланганда унинг руҳий касаллиги мавжудлиги маълум бўлди. У назоратсиз қолдирилганлиги учун оила аъзоларига тегишли чора кўрилди.
Азизбек ЮСУФХОНОВ,
Наманган вилоят ИИБТЖХТБ ХПБХПГ инспектори.