Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги дўст­лик ва ҳамкорлик алоқалари аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишда ҳам ижобий самаралар бермоқда. Шу йил бошида FORTES клиникасидан бир гуруҳ ҳинд шифокорлари вилоятимизга ташриф буюриб, тиббий текширувлар олиб боришган эди.

Бу галги ташрифда кардиолог ва гинекологлар Наманган шаҳридаги "Доктор-А" хусусий клиникасида беморларни қабул қилишиб, фойдали маслаҳатлар беришди.

- Мен "Доктор-А" хусусий клиникасида юрагимдаги оғриқ безовта қилаётгани сабабли ётиб даволанаётган эдим. Ҳиндистонлик малакали шифокор Сарита Гулати текшириб, керакли дори-дармонлар тавсия этганидан хурсандман. Ташкилотчиларга катта раҳмат! - деди минг­булоқлик Улуғбек Эргашев.

- Наманган жуда гўзал шаҳар экан. Кўчалардаги анвойи гуллар ҳам нақадар гўзал. Одамларнинг чеҳралари очиқ, кайфиятлари баланд. Биз инсонпарварлик кўмагимизни ҳеч ҳам аямаймиз, - деди Манипал госпитали кардиологи, доктор Сарита Гулати.

Суратда: Сарита Гулати беморни тиббий текширувдан ўтказаётган пайти.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.

Муаллиф олган тасвир.