Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника, вилоят тери-таносил касалликлари ва вилоят эндокринология диспансерларининг мутахассислари - Муслима Ибрагимова, Неля Богдасарова, Гулмира Пўлатова ҳамда офтальмолог, педиатр ва ҳамширалардан ташкил этилган бригада Наманган давлат университетида бўлиб, талабалар саломатлигига эътибор қаратишди. Улар соғ­лиги тиббий текширувлар орқали ўрганилиб, керакли маслаҳатлар беришди.

Шунингдек, Наманган муҳандислик-қурилиш ва муҳандислик- технология институтларида ҳам талабалар тиббий кўриги уюшқоқлик билан ташкилланди.

Суратда: НамДУнинг ижтимоий-иқтисодий факультети талабалари тиббий кўрикдан ўтказилаётган пайти.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.