Ўзбекистон экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлими мутахассислари ва даволаш-профилактика муассасалари ходимлари билан ҳамкорликда "Экология ва тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли" мавзусидаги давра суҳбати Наманган туманидаги "Боғишамол" қишлоқ врачлик пунктида ташкилланди.

Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлими координаторлари Турсунпўлат Асрабеков ва Муҳайё Азимовалар "Фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва роли", "Экоҳаракат ҳудудий бўлими қошидаги Ахборот ресурс марказининг ёшларни экологик билим ва маданиятини юксалтиришдаги роли" мавзуларидаги маърузаларини ҚВП ходимлари ҳамда маҳалла ёшлари қизиқиш билан тингладилар.

Давра суҳбати савол-жавоб тарзида якунланди.

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.

Муаллиф тасвирга олган.