Ўзбекистонда Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, журналист ва санъаткор Муҳиддин Мамадалиев барчани "Кексаларни эъзозлаш йили" билан қутлар экан, ўзбекона қадриятларимизга муносиб яшашимиз кераклигини алоҳида таъкидлади. Айниқса, Президентимиз Ислом Каримовнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" ҳамда "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" китобларида олға сурилган ғоялар, қимматли фикрларга ҳамманинг диққат-эътиборини тортди.

Мароқли маърузадан сўнг, ҳофизнинг қўшиқлари янгради, созандаларнинг ёқимли куйлари таралди. Йиғилганларнинг кўнгиллари яйради.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Абдурасул Икромиддинов, маънавий-маърифий ишлар бўйича мутасадди Абдусаттор Тўйчибоевлар сермазмун учрашув, сермаъно маъруза ва дилрабо куй-қўшиқлар учун ижодкорларга миннатдорчилик билдиришди.

Худди шундай тадбирлар вилоятимизнинг бошқа туманларида ва Наманган шаҳрида ҳам уюштирилди.

- Шифокорлар ташрифи байрамолди тадбирларимизга уйғунлашиб кетди, - дейди мамнуният билан Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Баҳодир Турдиев. - Янги йил арафасида дилларимизни шодлик туйғуларига тўлдирди. Албатта, бундай анжуманлар "Кексаларни эъзозлаш йили"да ҳам тез-тез ташкилланади, деб умид қиламиз.