Ўзбекистон Экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги 1-тиббиёт коллежи мажлислар залида ташкилланган давра суҳбати ана шу мавзуга бағишланди.
Тадбирни тиббиёт коллежи директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Гулшаной Жўрабоева олиб борди. У ҳозирги глобаллашув даврида атроф-муҳит тозалигини муҳофаза қилишга эътиборни кучайтириш, ижтимоий муаммоларни биргаликда ҳал этиш, ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада фаоллаштириш хусусида фикр билдирди.
Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси Маҳмудхўжа Сатимхўжаев, Экоҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси координаторлари Турсунпўлат Асрабеков, Муҳайё Азимова, бўлинманинг "Ёшлар қаноти" етакчиси Жавоҳир Адашевларнинг чиқишлари ҳам барчада катта қизиқиш уйғотди.
Давра суҳбати сўнггида "Шифокор ва ҳаёт" газетаси мухбири Рустамали Мамадалиев сўзга чиқиб, соғлом турмуш тарзининг аҳамиятига алоҳида тўхталди. Оилада соғлом муҳитни қарор топтириш келгусида баркамол авлодни вояга етказишга мустаҳкам замин яратишини таъкидлаб ўтди. У табиат, ёшлар, саломатликка оид янги ёзган шеърларидан ўқиб берди.
Ўз мухбиримиз.