Мактаб ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида ҳам уюшқоқлик билан ташкилланмоқда.

- Биз тиббий тадбирни режа асосида олиб бормоқдамиз. Уч кундирки, Учқўрғон шаҳридаги рус тилини ўрганишга ихтисослаштирилган 5-мактабдамиз. Мингдан зиёд ёшлар таълим олаётган илм даргоҳида кунига 150-200 нафар ўқувчи соғлиги тажрибали шифокорлар томонидан обдон текширилмоқда, - деди туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидан сафарбар қилинган гуруҳ раҳбари Шарифа Жалилова. - 10 майга қадар мактабларда тиббий текширувларни изчил давом эттирамиз.

М. РУСТАМОВ.