Уларни, албатта хуқуқий-меъёрий талабларга мувофиқ тўлдириш ва тайёрлаш лозим. Шу мақсадда Республика Саломатлик ва тиббий статистика инс­титутининг ташкилий-услубий бўлими мудири М.Қўчқарова, врач-статист О.Задорожная­лар вилоятимизда бўлишиб, РС ва ТСИ вилоят филиали ходимлари ҳамда ВҲССБга қарашли шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари бош акушер-гинеколог, педиатр-статистларига ҳисоботларнинг электрон шаклда тақдим этиш бўйича ўқув анжумани ташкиллашди.

Тадбирда ВҲССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Р. Раҳматуллаев қатнашиб, анжуман ишига мувафффақият тилади. Пойтахтлик меҳмонлар "Ҳомиладор ва туққан аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш, кам­қонликни тўхтатиш", "Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш" тўғрисидаги № 2, № 3 тиббий шаклларни тўлдириш юзасидан кенг тушунчалар беришди.

Анжуманда тақдимотлар, ҳисоботларни бирламчи тиббий хужжатлар асосида тайёрлаш ҚВП шифокорларига ҳам Exel экзел дастури бўйича тақдим этиш йўриқномаси мисоллар асосида ва слайдлар орқали ҳавола этилди.

Ўқув-семинар қизғин савол-жавоблар асосида якунланди.

Р. МАМАДАЛИЕВ.