Аввал хабар қилганимиздек вилоятимизда "Соғлом аёл ойлиги" тадбирлари юксак уюшқоқлик билан ташкил этилди. Бу муҳим тадбирнинг тафсилотлари тўғрисида вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори Юсуфжон Адашев мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди.
- "Соғлом аёл ойлиги" тадбирлари долзарб вазифалар ижросига бағишланганлиги билан ғоят муҳим аҳамият касб этди. Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни тўлиқ патронаж тизими билан қамраб олиш, оналар ва болалар саломатлиги, сурункали касалликлар билан оғриган беморларни диспансеризациядан ўтказиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш борасида жойларда олиб борилаётган ишлар таҳлилини ташкил этиш ва мониторингларини ўтказишга эътибор янада кучайтирилди.
Вилоятдаги барча даволаш-профилактика муассасалари ҳамда шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларида "Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларни патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш" бўйича махсус штаблар тузилди. Ойлик давомида туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўриклар билан қамраб олинди. Асосан туғишга монелиги бўлган аёллар аниқланди ва улар соғайгунга қадар замонавий контрацептив воситалар билан таъминланди. Шунингдек, репродуктив саломатлик кўрсаткичлари бўйича мониторинг натижасининг кунлик ва ойлик ҳисоботлари юритилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг марказий штаби эса шаҳар ва туманлар штабларига мунтазам равишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиб борди.
Туғиш ёшидаги аёллар ҳамда "Д" назоратидаги беморлар, ҳомиладорлар тиббий кўрикдан ўтказилди ва улар яшайдиган хонадонларнинг тиббий ва ижтимоий ҳолатлари атрофлича ўрганилди.
М. ЭРГАШЕВА ёзиб олди.