Наманган туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази мажлислар залида "Вилоятда иммунизация тадбирларининг хавф­сизлигини таъминлаш, эмлашдан кейинги асоратларнинг олдини олиш ҳамда миллий эмлаш календарига янги киритилаётган инактивланган полиомиелит вакцинаси (ИПВ) билан эмлашни жорий этилишига тайёргарлик кўриш" мавзусида кўргазмали ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ДСЭНМ иммунопрофилактика бўлими мудири Шерзод Латифжонов эмлашнинг болалар саломатлигини ҳимоялашдаги аҳамиятини слайдлар орқали кенг тушунтирди.

Янги вакцина тақдимоти ўқув-анжуманида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилфуза Болтибоева эса 5,6,7,8- модуллар бўйича батафсил тушунчалар берди.

Семинар иштирокчиларидан тушган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.

Муаллиф олган тасвир.