Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят онкология диспансерида тиббий кўрик ташкил этилди.
Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда учрайдиган саратон касалликларининг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даво чораларини кўришга йўналтирилган тадбир OzLIDeP вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири Ҳуснида Иминжонова бошчилигида уюштирилди.
Хусусан, тадбирда 200 нафардан зиёд аёллар тиббий аппарат текширувидан бепул ўтказилди.
- Мен диспансерда тиббий кўрик бўлишини эшитиб келдим. Бугун ҳамкорликда ўтаётган тадбирда қатнашдим. Замонавий аппаратда соғлигимни текшириб, уни хавфли эмаслигини айтиб, фойдали маслаҳатлар беришди. Ташкилотчиларга раҳмат, - дейди Наманган шаҳрида яшовчи Муҳайё Юсупова.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.