Бу хабар "Шифокор ва ҳаёт" газетаси жамоасини ҳам ғоят қувонтирди. Боиси, ижодкорларимиз сафида Манзура Абдуллаева алоҳида ўринга эга. Унинг давр талаблари билан ҳамоҳанг қатор-қатор очерк, лавҳа ва таҳлилий-тан­қидий мақолалари мухлислар томонидан кўп бор юқори баҳоланиб, ўз вақтида муносиб эътироф этилган. Эндиликда у газетамиз мухбири сифатида астойдил қалам тебратиш билан бирга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоятдаги фаол ташкилотчи ва ташаббускор аъзоларидан ҳисобланади. Унинг лойиҳаси "Ижодкор ёшлар клуби" Наманган давлат университети доирасидагина эмас, бутун вилоятда амалга оширилмоқда. Клуб аъзолари элликдан зиёд. Улар олий таълим муассасалари, коллеж ва лицейлар, ҳатто умумтаълим мактабларининг иқтидорли талаба ва ўқувчиларидир.

Ўзи ёш бўла туриб, кўпчиликка бош бўлишни уддалаётган тиниб-тинчимас ижодкор қизга янада янги муваффақиятлар тилаймиз. Манзуранинг бундан кейинги фаолияти ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ва умуман халқимизга манзур бўлаверишини чин дилдан истаб қоламиз.