Тўрақўрғон туманидаги 3-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси ўқувчиларда китоб мутолаасига қизиқиш уйғотиш ва уларнинг барча фанларда чуқур билим олишларини ҳамда хорижий тилларни мукаммал ўрганишларини таъминлаш учун астойдил изланмоқда.
Яқинда мактабда ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар барчада катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, "Китоб байрами" ғоят таъсирчан тарзда ўтди. Унда иштирок этган ота-оналар нафақат фарзандларига, балки мактаб кутубхонасига ҳам янги китоблар туркумини совға қилишди.
Мактабда болаларнинг чет тилларни пухта ўзлаштиришлари учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Бу борада илғор педагогик технологиялардан, ноанъанавий машғулотлардан самарали фойдаланилмоқда. Бошланғич синфлар инглиз тили фани ўқитувчиси Турсуной Айдинова томонидан шу куни ўтказилган "очиқ дарс" ҳам болалар ва мактаб жамоасининг эътиборини тортди. Муаллима "Шартли эргаш гаплар" мавзуси бўйича ўқувчиларга сабоқ берди.
Суратларда: тадбирлардан лавҳалар.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ олган тасвирлар.