Анжуманни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, координатор Исроилжон Юсупов олиб борди. "Адолат" газетасининг Фарғона водийси бўйича мухбири Саидолим Абдураҳмонов "Болалар мавзусини ёритишда ОАВнинг роли. Шакл ва усуллар, тавсиялар" мавзуида маъруза қилди. Вилоят ДСЭНМ бош врачи ўринбосари Абдулҳамид Қодиров "ДСЭНМ фаолияти ва "Соғлом бола йили" Давлат дастури асосидаги чора-тадбирлар ижроси", вилоят ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудири Гавҳар Нишонова "Санитария ва гигиена: соғлом турмуш тарзининг асосий шарти. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси: тозаликка эътибор, мезонлар, омиллар ва кўникмалар" ҳақида сўзга чиқдилар. "Аёл ва жамият" газетаси мухбири Шаҳзода Акбарова эса "ОАВда "Соғлом бола йили" мавзусини ёритиш масалалари" юзасидан мулоҳазаларини баён этди.
Мулоқот ва тажриба алмашувлар чоғида ёш авлод саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятни изчил ва малакали ёритиш ҳақида батафсил фикрлашиб олинди.
Абдулла ҒОЗИЕВ.