"Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмасининг жорий йил тўққиз ойи давомидаги фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф. Ҳанапияевнинг маърузаси тингланди. "Фарғона ва Наманган вилоятлари тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида" Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г. Тохтаева маъруза қилди.
Анжуманда шунингдек, "Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда тузилган жамоа шартномаларининг мазмуни ва бажарилиши", "Нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар", "Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги соғлиқни сақлаш муассасаларида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини олиб борилиши ва фуқаролар мурожаатларини ўрганишнинг аҳволи тўғрисида"ги ва бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди. Фаолиятни янада яхшилаш юзасидан фикрлашиб олинди. Бир гуруҳ илғорлар рағбатлантирилди
Кенгайтирилган раёсат йиғилишида вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов иштирок этди.
Р. МАМАДАЛИЕВ.