Шундан сўнг "Шифокор ва ҳаёт" газетаси муҳаррир ўринбосари Содиқ Сайҳун "Ўз уйингни ўзинг асра!" мавзуидаги маъруза билан чиқди. Барча даволаш-профилактика муассасалари ўша ерда ишловчиларнинг иккинчи уйи ҳисоблашини таъкидлади. Жамоаларнинг ҳар бир аъзоси ўз хизмат жойида ҳамиша ҳушёр турса, турли кўнгилсиз ҳодисалар рўй беришининг олди олиниши мумкинлигини ҳаётий мисоллар ёрдамида таъсирчан қилиб тушунтирди.

Тадбирда огоҳлик - давр талаби, тинчлик ва хотиржамликнинг асоси эканини, бу борада фаоллик кўрсатишга барча бирдай масъуллиги қайта - қайта уқтирилди.

"Шифокор ва ҳаёт" газетаси муҳаррири, бошқарма Маънавият ва маърифат Кенгаши котиби Абдулла Ғозиев тизимдаги муассасаларда тарғибот ишларини изчил йўлга қўйиш юзасидан аниқ тавсиялар берди.