Аввал хабар қилганимиздек, Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоятимизда ўтказилган қатор танловларнинг ғолиблари ҳам рағбатлантирилган эди. Жумладан, вилоят кардиология маркази кардиожарроҳи, профессор Азимжон Асатуллаевич Ҳикматов "Йилнинг энг моҳир кардиохирурги", Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси "Ғайрат" ҚВП врачи Мақсуджон Юнусович Маҳмудов "Йилнинг энг яхши умумий амалиёт шифокори", Поп тумани "Хўжаобод" ҚВП ҳамшираси Одина Ҳамидхоновна Ғаниева "Йилнинг энг яхши патронаж ҳамшираси", Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси бош врачи Манзура Паттоевна Азизова "Йилнинг энг масъулиятли бош врачи", Янгиқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси Нанай тез ёрдам бўлими шифокори Насиба Омоновна Абдураззоқова "Йилнинг энг яхши тез ёрдам врачи", РШТЁИМ Наманган филиали жарроҳлик ишлари бўйича бош врач ўринбосари Адҳам Эргашевич Рўзиматов "Йилнинг энг намунали шифокори", "Эркаклар мурувват уйи"ходими Сайёрахон Валиева "Йилнинг энг яхши кичик тиббий ходими", Наманган шаҳридаги 8-оила поликлиникаси шифокори Холида Жўрабоевна Маҳмудова "Йилнинг энг фидойи шифокори", вилоят ДСЭНМ бўлим мудири Акрамжон Эгамбердиевич Тожибоев "Йилнинг энг намунали эпидемиологи", Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси ижтимоий тиббий ходими Замирахон Бойхонова "Йилнинг энг яхши ижтимоий тиббий ходими", РШТЁИМ Наманган филиали дорихона мудири Зулфия Турдиалиевна Насриддинова "Йилнинг энг яхши провизори", Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси ташкилий-услубий бўлими мудири Йўлдошали Турсунқулович Отақулов "Йилнинг энг намунали статист-врачи", Норин тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими кичик тиббиёт ходими Барнохон Аҳмедова "Йилнинг қишлоқ хўжалигида энг фаол тиббиёт ходими", Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлими ҳайдовчиси Файзулло Араббоевич Тўланмирзаев "Йилнинг энг яхши тез ёрдам ҳайдовчиси" дея эътироф этилди.
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Курилди: 680