Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Маҳкамов Комилжон Ҳасанбоевич Республика фтизиатрия ва пулмонология "Пахталикўл" тиббий реа­билитация маркази директори этиб тайинланди.

 

К. Маҳкамов 2004 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолияти давомида "Пахталикўл" сиҳатгоҳи врач-фтизиатри ва даволаш бўлими мудири каби лавозимларда ишлаган.

 

К. Маҳкамов тайинловга қадар Республика фтизиатрия ва пульмонология "Пахталикўл" тиббий реабилитация маркази бўлим мудири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

 

 

* * *

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Хайруллаев Абдумажид Абдуғани ўғли Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори этиб тайинланди.

 

А. Хайруллаев 2018 йилда Андижон давлат тиббиёт инс­титутини тамомлаган. 2018-2020 йилларда травматология ва ортопедия бўйича клиник ординатурада ўқиган. Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга.

 

Меҳнат фаолияти давомида Норин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 18-оила поликлникаси мудири, туман КТМП травматологи, туман ТТБ координатори, ВССБ даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими мудири, ВКТТМ консультатив-диагностика бўлими мудири, ВКТТМ бош врачининг жарроҳлик ишлари бўйича ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

 

А. Хайруллаев тайинловга қадар ВКТТМ травматология бўлими травматологи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

 

 

 

* * *

 

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тегишли буйруғи билан Эгамбердиев Баҳодир Мирзадавлатович Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори этиб тайинланди.

 

Б. Эгамбердиев 2008 йилда Тошкент педиатрия тиб­биёт институтини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолияти давомида вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ташкилий-услубий бўлим врачи, Наманган шаҳар 6-поликлиникаси юқумли касалликлар хонаси врач-инфекционисти, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 5-бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

Б. Эгамбердиев тайинловга қадар вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

 

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.