Аслиддин Фазлиддинович Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 21 майдаги 136-к сонли буйруғига мувофиқ Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари в.б. этиб тайинланди.
А.Раҳмонов 2016 йилда Наманган муҳандислик педогогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги қурувчи-муҳандис.
Турли йилларда Наманган 1-оила поликлиникаси ва РШТЁИМ Наманган филиали ТТЁ бўлими фельдшери, ВССБ қурилиш ва таъмирлаш-экспулатация ишларини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.
У тайинловга қадар ВССБ бошлиғининг Инвестициялар ва рақамлаштириш бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
* * *
Дилором Шарифжоновна Маматхонова Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг 2024 йил 24 майдаги 54-к сонли буйруғига мувофиқ мазкур институтнинг Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи лавозимига ўтказилди.
Д. Маматхонова 1995 йилда Тошкент давлат стоматология институтини бакалавр босқичини тамомлаган.
Турли йилларда Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникасида стоматолог, Уйчи тумани тиббиёт бирлашмаси Саломатлик маркази бош шифокори, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Наманган филиали валеология бўлими мудири, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими методисти лавозимларида ишлаган.
У тайинловга қадар ВССБ Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш шўъбаси мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
* * *
Қобилбек Раҳимов Абдуҳалим ўғли вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2024 йил 15 майдаги 65-шт сонли буйруғига мувофиқ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 2-махсус бўлим бошлиғи лавозимига ўтказилди.
Қ. Раҳимов 2021 йилда Наманган Давлат университети ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишини тамомлаган. У 2021-2022 йилларда РТТЁМ Наманган филиалида навбатчи алоқачи-техник, 2022-2023 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Махсус заҳира базаси давлат муассасаси ФМТХ мутахассиси лавозимларида ишлаган.
У тайинловга қадар бошқарма бошлиғи котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.