Наманган вилоят
соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг
БУЙРУҒИ
2015 йил 22 июль № 262 Наманган шаҳри
"Асосий дори воситалари рўйхати"ни ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтириш тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 апрелдаги "Доривор ўсимликлар асосида дори воситаларини ва биологик фаол қўшимчаларни (БФК) маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 32-сонли мажлис баёни ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 июлдаги 293-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Асосий дори воситалари рўйхатига ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари кенгайтирилган руйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Наманган шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш-профилактика муассасалари, республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасалари, худудий Давлат санитария-эпидемология назорати марказлари, ўрта махсус тиббиёт муассасалари, сиҳатгоҳлар раҳбарларига:
ушбу буйруқ матни билан тасдиқланган "Асосий дори воситалари рўйхати"даги ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтирилган рўйхати электрон кўринишда ёки зарур миқдорларда кўпайтирилиб, ўз тасарруфидаги даволаш-профилактика, санитария-эпидемология назорати муассасаларига етказиш таъминлансин;
барча даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарлари ушбу буйруқнинг ижросига бевосита масъул этиб тайинлансинлар;
ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига "Асосий дори воситалари рўйхати"даги ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтирилган рўйхатидан дори воситаларини харид қилиш, доимий фаолиятдаги ҳайъат аъзолари иштирокида амалга оширилсин;
барча даволаш-профилактика муассасалари (руҳий касалликлар, наркология даволаш-профилактика муассасалари бундан мустасно), шу жумладан амбулатор-поликлиника тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари (ҚВПлар)да жорий йилнинг 3 августига қадар фитобарлар очилиши таъминлансин;
даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган фитобарларда фитоичимликлар тайёрлашда "Асосий дори воситалари рўйхати"га киритилган ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан кенгайтирилган қўшимча рўйхатидаги дори воситаларидан фойдаланилсин;
фитобарлар очилиши тўғрисидаги ахборот жорий йилнинг 3 августига қадар ва келгусида уларнинг фаолияти (тайёрланган дори воситалари,миқдори, агар сотилган бўлса, тушуми, қолдиғи) тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойнинг 5 санасигача Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ҳ.Асқаровга мунтазам равишда берилиши таъминлансин;
фитобарлар фаолиятини амалга оширилиши бўйича раҳбарлар шахсан масъул деб ҳисоблансин.
3. Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ҳ.Асқаров томонидан фитобарларда тайёрланиб сотилган ва (ёки) берилган дори воситалари пуллик хизмати мониторинги механизми такомиллаштирилсин.
4. "Shifokor va hayot" газетасининг бош муҳаррири А. Ғозиев ушбу буйруқ матнини газетада чоп этилишини таъминласин.
5. Ушбу буйруқ ижросининг назорати бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Иминов зиммасига юклатилсин.
Бошлиқ С. МЎМИНОВ.