2015 йил 15 июль № 290 Тошкент шаҳри

2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан, шунингдек, тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни эътиборга олиб, вазирлик буюртмасига асосан

Б У Ю Р А М А Н

1. Клиник ординатура орқали мутахассисларни 2015/2016 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхати 1-иловага;

олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти бўйича 2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага умумий ва мақсадли тартибда қабул қилинадиган ўринлар режаси 2-иловага;

илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 2015/2016 ўқув йилида мақсадли клиник ординатурага қабул қилиш режаси 3-иловага;

2015/2016 ўқув йилида клиник ординатура қабули тест ва оғзаки имтиҳон синовларини олий таълим муассасалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида ташкил этиш жадвали 4-иловага мувофиқ;

2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага қабул бўйича масъул котиблар рўйхати 5-иловага;

олий таълим муассасалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари клиник ординаторларини "Миллий истиқлол ғояси" фанини ўқитиш учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий таълим муассасаларига бириктириш жадвали 6-иловага;

2015/2016 ўқув йили клиник ординатурага ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида клиник ординатура мутахассисликларига бакалавриат йўналишларининг мослиги 7-иловага;

2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисидаги ҳисобот шакллари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 319-сонли қарори билан тасдиқланган "Клиник ординатура тўғрисида"ги Низомга асосан қабул ва ўқиш жараёни амалга оширилсин.

3. Клиник ординатурага қабул қилиш тартибига асосан:

- клиник ординатурага танлов тест ва оғзаки синовлар ёрдамида амалга оширилсин. Тест синовлари баҳолари – 50 фоиз, оғзаки синов баҳолари – 50 фоиз билим кўрсаткичлари деб қабул қилинсин;

- баҳолар йиғиндиси клиник ординатурага кириш максимал балининг 30 фоизидан кам бўлган ҳолларда, ушбу врачлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 12 июндаги 170-сонли "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда тиббий (врачлик) ва фармацевтик мутахассисликлар ва лавозимлар номенклатурасини эгаллаган лавозимга олган маълумот даражаси мослигини инобатга олган ҳолда тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғининг 1-иловасига асосан клиник ординатура орқали мутахассисларни 2015/2016 ўқув йилида тайёрлаш 1-иловада келтирилган мутахассисликлар рўйхати асосида амалга оширилсин.

1-иловада келтирилган мутахассисликлар рўйхати асосида буйруқда кўрсатилмаган мутахассисликлар бўйича қабул жараё¬нидаги вазият асосида муассасалар таклифи асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилиши инобатга олинсин.

5. Клиник ординатура қабули эълонини оммавий ахборот воситалари орқали чоп этиш "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетаси (И. Ж. Соатова) ва интернет тармоғи орқали ёритиш Электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш "Uzmedinfo" маркази (М. В. Боймуҳамедов)га юклатилсин.

6. Тиббиёт олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректорлари, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиаллари, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари директорларига:

клиник ординатурага қабулни оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилинган кундан бошлаб, жорий йилнинг 20 августигача (шу куни ҳам) амалга оширсин.

Қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотни жорий йилнинг 23 августига қадар ўрнатилган тартибда Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига топширсин.

Клиник ординатурага қабул жорий йилнинг 10 сентябрига қадар таъминлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар квотаси бўйича берилган мақсадли ўринларга танловни ҳар бир вилоят учун алоҳида ташкил этсин ва ажратилган ўринларга ушбу ҳудуларда яшовчи ёки бошқа вилоятларда ишлаш истагини билдирган врачларни қабул қилиш;

илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари учун клиник ординатурага берилган ўринларга танловда иштирок этувчи врачларга танловнинг тест синовлари 5-иловада бириктирилган тартибда бепул ташкил этиш;

клиник ординатурага қабул қилиш режасини бажарганлиги тўғрисидаги ҳисоботни жорий йилнинг 14 сентябригача вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига топшириш;

клиник ординатурага кириш учун танловда иштирок этувчи ҳар бир врачга унинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва имтиҳон синовлари муддати кўрсатилган маълумотнома қабул комиссияси томонидан берилишини таъминлаш;

клиник ординатурада 2015/2016 ўқув йили қабули бўйича ўқув жараёнини жорий йилнинг 12 сентябридан бошлаш;

ОТМ битирувчиларини клиник ординатурага қабул қилган ҳар бир муассаса уларни ишга жойлашиш мониторингини таъминлаш мақсадида, улар билан тузилган "Уч томонлама шартнома" нусхасини ва битирувчиларга ОТМ томонидан тақдим этилган "Ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги йўлланма"ни тўлдириб, улар битирган олий таълим муассасасига тақдим этиш;

клиник ординатурани тугатган ҳар бир мутахассисни ишга жойлашиш мониторингини таъминлаш мақсадида, улар тўғрисидаги маълумотни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар соғ¬лиқни сақлаш бошқармаларига тақдим этиш топширилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда барча вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ажратилган квота доирасида, туманлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, врачларни танловда иштирок этиш учун жалб этиш юклатилсин.

8. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи (Ў. С. Исмаилов), тиббий таълимни ривожлантириш маркази (М. Х. Алимова)га: республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган янги клиник ординатура мутахассисликлари (диетология, клиник фармакология, болалар жарроҳлик стоматологияси) бўйича ўқув дастурлар 2015 йил 26 август кунига қадар тузилиши таъминлансин ва тасдиқлансин.

9. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. А. Худаяров, Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ў. С. Исмаиловга:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун клиник ординатурага ажратилган ўринлар тўлдирилмаса, уларни регионал квота доирасида қайта тақсимлаш;

Тошкент шаҳрида танловдан ўтган врачлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар филиалларида ўқиш розилигини билдирган ҳолда, уларни вилоят квотаси доирасида юбориш;

олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, клиник ординатура қабулига киритилган асосланган таклифларни кўриб чиқиш ва қўшимча ўринлар ажратишни назарда тутиш топширилсин.

10. Иқтисодиёт, маблағ билан таъминлаш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармасига (Б. А. Хашимов):

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2015/2016 ўқув йилида клиник ординаторларни тайёрлаш бир йиллик ўқитиш қиймати ҳисоб-китобларини жорий йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқсин.

Олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидаги клиник ординаторлар учун "Миллий истиқлол ғояси" фанини икки йил мобайнида умумий 108 соат ўқитиш учун сарф-харажатлари ҳисоб-китобини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда маблағ билан таъминлансин.

11. Белгилаб қўйилсинки, клиник ординатурани тугатган врачлар мутахассислиги бўйича ишга жойлашганлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасини тақдим этганларидан сўнг уларга гувоҳнома берилади.

12. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. А. Худаяровга юклатилсин.

Вазир А. АЛИМОВ.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 1-илова Клиник ординатура орқали 2015/2016 ўқув йилида мутахассисларни тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхати


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 2-илова Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти бўйича 2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага умумий ва мақсадли тартибда қабул қилинадиган ўринлар режаси

 

 

 

 

 

 


Изоҳ: * эркин ўринларга Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда яшовчи врачлар қабул қилинади (акушерлик ва гинекология мутахассислигидан фақат барча вилоятларда яшовчи врачлар қабул қилинади).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 3-илова Илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 2015/2016 ўқув йилида мақсадли клиник ординатурага қабул қилиш режаси

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 3-илова Илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 2015/2016 ўқув йилида мақсадли клиник ординатурага қабул қилиш режаси


Изоҳ:* эркин ўринларга Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи врачлар қабул қилинади. Акушерлик ва гинекология мутахассислиги бундан мустасно, ушбу мутахассисликда фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи врачлар қабул қилинади.

Травматология ва ортопедия ИТИ, РИ Терапия ва тиббий реабилитация ИАТМ, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази учун ажратилган ўринлар квотаси доирасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар биридан 1 нафардан кам бўлмаган врачлар қабул қилиниши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 4-илова 2015/2016 ўқув йилида клиник ординатура қабули тест ва оғзаки имтиҳон синовлари жадвали


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 5-илова 2015/2016 ўқув йилида клиник ординатура қабули бўйича масъул котиблар рўйхати

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 6-илова Олий таълим муассасалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари клиник ординаторларини "Миллий истиқлол ғояси" фанини ўқитиш учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, олий таълим муассасаларига 2015/2016 ўқув йилида бириктириш жадвали


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 7-илова 2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида клиник ординатура мутахассисликларига бакалавриат йўналишларининг мослиги


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 7-илова 2015/2016 ўқув йилида клиник ординатурага ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида клиник ординатура мутахассисликларига бакалавриат йўналишларининг мослиги

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2015 йил 15 июлдаги 290-сонли буйруғига 8-илова


2015/2016 ЎҚУВ ЙИЛИДА КЛИНИК

ОРДИНАТУРАГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ


1-шакл


2015/2016 ўқув йилида

клиник ординатурага кириш учун танловда иштирок этувчи врачлар

Р Ў Й Х А Т И

-----------------------------------------------------------------------------------

Олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари,

ихтисослаштирилган ва илмий марказлар ва уларнинг филиаллари номи


Сана


2-шакл

2015/2016 ўқув йилида

клиник ординатурага кириш учун танловдан

ўтган врачлар вилоятлар кесимида

Р Ў Й Х А Т И

-------------------------------------------------------------------------------

Олий таълим муассасалари, илмий-текшириш

институтлари, ихтисослаштирилган ва илмий марказлар

ва уларнинг филиаллари номи

Сана

 

 

"Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетаси сайтидан олинди.

http://uzssgzt.uz/cgi-bin/main.cgi?lan=u&raz=4&god=2015&mes=7&id=4150