Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги буйруғига кўра, Нурмуҳаммад Турғунов Наманган вилояти тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У кўп йиллар таълим тизимида, Наманган шаҳар ҳокимлигида фаолият юритган. 2013-2016 йилгача Наманган вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси аҳолини ижтимой муҳофаза қилиш чора-тадбирларини мониторингини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, 2016-2019 йилгача вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ногиронлар, кексалар ва аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъба мудири бўлиб ишлаган.
Айни лавозимгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тибиий-ижтимоий хизматлар агентлигининг вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган эди.