Касаллик одамлардан одамларга юқмайди, қутурган ҳайвон тишлаганда ёки шу ҳайвоннинг сўлаги одам терисига тушганда юқади. Унинг бошланғич даврида тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши ҳайвон тишлаган жойда кучли оғриқ белгилари кузатилади. 1-2 кундан ке­йин овқат ва сувни ютиш қийинлашади. Бемор сувни кўрса ёки овозини эшитса, ёруғликка қараса, қўрқув аломатлари сезилади. Нафас олиши қийинлашади. Мушаклар тиришиши юз беради.

Беморларда қутуриш касаллиги бошланган бўлса, унинг оқибати аянчли тугаши мумкин. Шунинг учун зудлик билан шифокорга учрашиш шарт. Жароҳат олган жойдаги яра совун ёрдамида, содали сувда ёки бошқа дезинфекцияловчи воситалар билан ювилади. Бу муолажа қанчалик тезроқ қилинса, шунчалик яхши. Профилактика мақсадида, қутуришга қарши фаол эмлаш антирабик вакцина шифохона шароитида иложи борича эртароқ қилиниши тавсия этилади. Антирабик вакцина қилиниши билан бирга, жароҳатларнинг кўплиги ва ҳаётий органларнинг жароҳатланишига қараб, қутуришга қарши иммуноглобулин муолажаси шифокор томонидан белгиланади.

Анваржон АЛИХАНОВ,

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш вилоят

ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси.