Бу маҳсулотда ёғлар молекуласи нисбатан анча кам, шу боис уни яхши ҳазм қилиш осон.

Тиббиёт мутахассислари ошқозон кислотали муҳити ошганда, ошқозон яраси бўлганларга, колит билан касалланганларга эчки сутини мунтазам истеъмол қилишни буюрадилар. У ичак микрофлорасини нормаллаштиради, шунингдек, овқат ҳазм қилиш трактининг микро яраларини тузатади.

Ҳозирги замон тадқиқотчи олимлари эчки сутининг тери ва бўғимлар касаллигида, остеопорозда, ўт тошлари касалида, фибромиомада, бронхиал астмасида, мигрен, уйқусизликда шифо эканлигини исботладилар. Бундан ташқари, у жисмоний ва руҳий толиққан организмнинг тикланишига ёрдам беради.

Кейинги йилларда эчки сутини уч ёшгача бўлган болалар озиқланиши ва истеъмол қилиши бўйича изланишлар олиб борилди. Олимларнинг илмий хулосаларига кўра, эчки сути билан боқилган чақалоқнинг вазни ошиши, овқат ҳазм қилиши ижобий эканлиги кузатилди.

Хуллас, рўзғоримизда боқиш имкони бўлса, ҳовлининг бир чеккасида шундай беозор жониворнинг сақланиши бутун оила аъзолари саломатлигининг тўла-тўкис посбони бўла олади, деб айта оламиз.

Анваржон АЛИХОНОВ,

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлими ходими.