Биринчиси консерватив - яъни дори-дармонлар билан, иккинчиси режали гемодиализ ёрдамида, учинчиси қариндош-уруғларидан соғлом буйракни беморга кўчириб ўтказиш. Биз режали гемодиализ ҳақида тушунча беришни мақсадга мувофиқ деб билдик.
Режали гемодиализ бу буйрак ўз вазифасини бажара олмай қонда сийдик миқдори меъёри 3-4 баробар ортиб кетганида қўлланилади. Сунъий буйрак аппарати ёрдамида қон мочевинадан режали равишда тозаланади. Бу муолажани ҳар бир беморнинг ҳолатидан келиб чиқиб, даволовчи врач белгилайди. Баъзи беморлар ҳафтасига 2 марта 4 соатдан, баъзилари эса ҳафтасига 3 марта 4 соатдан қабул қилиши мумкин. Умумий ҳисобда бемор ҳафтасига 8-12 соат бўлгани маъқул.
Режали гемодиализнинг муддати ва соати беморнинг ҳолатига қараб камайтирилади. Ўзини яхши ҳис қилса, енгил ишларга яраса ва қондаги сийдик (мочевина) миқдори узоқ муддат бир хил меъёрда юрса, ҳафталик соати камайтирилади Эсда тутиш лозим фақат тўхтатилмайди.
Режали гемодиализни ўтказишга қаршилик қиладиган ҳолатлар қуйидагилар:
- Юрак қон томир етишмовчилиги;
- Инфаркт миокарди;
- Ўткир нафас етишмаслиги;
- Сил, онкологик, инфекцион касалликлар;
- Қон қовишқоқлиги бузилиши билан алоқадор касалликлар;
- Руҳий ҳасталанишнинг қўзғолган даври;
- Қон-томирларига тушишнинг иложи йўқлигида;
Режали гемодиализдан сўнг дарҳол қон кўпайтириш мақсадида ҳамда қувватини тиклаш учун эритропоэтин 2000 МЕ тери остига, 100 мг темир сақловчи инъекция томир ичига, L-картин 5,0 томир ичига, цианкобаламин (В-12) -500 гамма қабул қилиши керак.
Беморга парҳез ҳам муҳим. Қайнатиб олинган мол гўштидан иккинчисига тайёрланган овқатлар, димланган , қайнатилган, ўсимлик ёғида пиширилган овқатлар, балиқ ва парранда гўштли таом, янги узилган мева ва сабзавотлар шарбати, пишлоқ, творог, қатиқ, сули, буғдой ёрмаси ва гречка жуда фойдали.
Шуни унутмаслик зарурки, аччиқ,шўр, дуккакли ўсимликларнинг мева ва уруғларини, ўта қовурилган овқатларни, ҳайвон ёғида пиширилган таомларни, тухум сариғини, шоколадли ширинликларни, сирка қўшилган ҳамда консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас.
Олимжон Камолов,
вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология ва
гемодиализ бўлими мудири.